Get Mystery Box with random crypto!

Ёндафтар

Telegram kanalining logotibi yondaftari — Ёндафтар Ё
Telegram kanalining logotibi yondaftari — Ёндафтар
Kanal manzili: @yondaftari
Toifalar: Savdo
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 16
Kanalning ta’rifi

Китобларда ўқиган ва эшитган маълумотларимни сизлар билан улашиб боришга қарор қилдим.
Қайси пост сиз учун манфаатли бўлган бўлса 👍 босиб қўйинг.

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 2

2021-08-30 07:38:23 ​​АЙТИБ БЎЛМАЙДИГАН СЎЗЛАР

1. “Уф” деманг...
Аллоҳ таоло ота-онага “Уф” дейишдан қайтарган: «Раббингиз, Унинг Ўзигагина ибодат қилишингизни ҳамда ота-онага яхшилик қилишни амр этди. (Эй, инсон!) Агар уларнинг бири ёки ҳар иккиси ҳузурингда кексалик ёшига етсалар, уларга «уф!..» дема ва уларни жеркима! Уларга (доимо) ёқимли сўз айт!» (Исро сураси, 23-оят).

2. “Эртага бажараман” деманг...

Бирор иш бошлаш олдидан “Мен буни эртага албатта бажараман”, дейишдан қайтарилганмиз: «Бирор нарса ҳақида: «Мен, албатта, эртага шуни қилувчиман», дея кўрманг!» (Каҳф сураси, 23-оят).

Аллоҳ таоло оятнинг давомида: Илло, «Иншааллоҳ, (Аллоҳ хоҳласа)» (денг. Бу сўзни) унутган вақтингизда (ёдингизга келиши билан)Раббингизни зикр қилинг (яъни «иншоаллоҳ», денг) ва: «Шояд, Раббим мени бундан ҳам яқинроқ Тўғри йўлга ҳидоят этса», денг!» (Каҳф сураси, 23-оят) деб марҳамат қилган.

3. Замонни ёмон деб айтиб бўлмайди...

Замонни Аллоҳ яратган. Аллоҳ таоло яратган нарсаларда камчилик бўлмайди.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
“Замонни сўкманглар, чунки Аллоҳ замон (га боғлиқ бўлган барча ишларни қилувчиси)дир”, дедилар.

4. “Агар” сўзини қўллашда эҳтиёт бўлинг.

Атрофни кузатадиган бўлсак, қандайдир мусибат ва фалокат қаршисида ўзимизни беихтиёр “Агар” сўзига тўқнаш келамиз. “Агар мен бу ерга келмаганимда фалокат юз бермасди”, “агар мен уни уйдан чиқармаганимда шу мусибат содир бўлмасди” деб айтиш ўрнига “Аллоҳ таоло тақдирга ёзгани бўлади”, деб айтиш дуруст бўлади. “Агар” деган сўзни қўллашда эҳтиёткор бўлмасак, Аллоҳнинг тақдирига рози бўлмаслик ҳиссини пайдо қилган бўламиз. Ва унутмаслигимиз керакки, неки содир бўлса, “агар”сиздир. Чунки Аллоҳ хоҳлагани бўлади!

Ёндафтар
58 views04:38
Ochish/sharhlash
2021-08-29 20:52:32 ​​“ИХЛОС” СУРАСИНИ ЎҚИШ

@Savollar_kanal 7112-савол

Ассалому алайкум узтозлар! “Ихлос” сурасини 3 марта ўқиш билан Қуръони Каримни хатм қилган бўладими ёки хатм қилганнинг савобига тенг савоб оладими? Кўпчилик 3 марта шу сурани ўқиб, “Қуръон хатм” бўлди дейишади.

ЖАВОБ:

Ва алайкум ассалом! http://savollar.islom.uz/smf/index.php?topic=26040.0

عَنْ أَبِي الدَّرْدَاءِ عَنْ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ : أَيَعْجِزُ أَحَدُكُمْ أَنْ يَقْرَأَ فِي لَيْلَةٍ ثُلُثَ الْقُرْآنِ ؟ قَالُوا : وَكَيْفَ يَقْرَأْ ثُلُثَ الْقُرْآنِ . قَالَ : قُلْ هُوَ اللَّهُ أَحَدٌ تَعْدِلُ ثُلُثَ الْقُرْآنِ

Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

"Брортангиз бир кечада Қуръонни учдан бирини қироат қилишдан ожизлик қиладими.

Саҳобалар : Қандай қилиб Қуръонни учдан бирини ўқий олади – дедилар.

У зот : “Қул ҳу валлоҳу аҳад” Қуръонни учдан бирига тўғри келади
", дедилар.

Аллоҳ таоло бу умматнинг умрини қисқа қилгани эвазига Ўз фазли карами билан озгина амалларига улкан ажрлар беришини ваъда қилди. Қадр кечасида қоим бўлганларга, минг ой қоим бўлганларнинг савобини, беш вақт намоз ўқиганга, эллик вақт намоз ўқиганнинг савобини, Рамазон билан бирга Шавволнинг олти кун рўзасини тутганга, йил бўйи рўза тутганнинг савобини, Рамазон ойида бир фарзни адо қилганга етмишта фарзни адо қилганнинг савобини, бир нафлни адо қилганга бир фарзни адо қилганнинг савобини, ихлос ила қилинган бир яхшилик эвазига ўндан етти юз баробаргача ҳасанот бериши, Ҳарамнинг ичида икки ракъат намоз ўқиган одамга юз минг ракъатнинг савобини ваъда қилди. “Ихлос” сураси Қуръони Каримнинг учдан бирига тенг келиши ҳам Аллоҳ таолонинг фазлларидан биридир. Лекин уни уч маротаба ўқиган одам Қуръони Каримни тўлиқ хатм қилган одамнинг даражасида бўлмайди. Валлоҳу аълам
.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Ёндафтар
66 views17:52
Ochish/sharhlash
2021-08-28 22:07:35
ЖАННАТИЙ АЁЛ

Аллоҳ таоло аёлларни жаннатга киришини жуда ҳам осон ва табиатларига мос қилиб қўйган.

عن عبد الرحمن بن عوف قال: قال رسول الله صلى الله عليه وسلم: إذا صلت المرأة خمسها وصامت شهرها وحفظت فرجها وأطاعت زوجها قيل لها ادخلي الجنة من أي أبواب الجنة شئت رواه الإمام أحمد

Абдурраҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: Аёл киши беш вақт намозини ўқиса, бир ой рўзасини тутса, фаржини сақласа ва эрига итоат қилса, унга: “Жаннат дарвозаларининг хоҳлаганингдан жаннатга кир” дейилади”, дедилар.

Имом Аҳмад ривояти.

Ёндафтар
78 views19:07
Ochish/sharhlash
2021-08-28 12:00:47 ​​ДИНИЙ ВА ДУНЁВИЙ ИЛМ

@Savollar_kanal 7108-савол

Ассалому алайкум! Мен диний илмлардан ташқари, дунёвий илмларни ҳам ўрганаман. Чет тилларини ўрганаман. Ҳадисларда ўқигандим, илмнинг савоби ва афзалликлари тўғрисида. Мен олаётган дунёвий илмларим учун Аллоҳдан ажр кутсам бўладими? Ёки бу фақат дунёвий илмлардами? Очиғи жуда кўп вахтимни сарфлайман дунёвий билимлар учун. Албатта, ўзига яраша қийинчиликлари бор. Сабрли бўлиш жоиз экан. Шу қийинчиликларига сабр қилиб, Аллоҳдан ажрлар кутаман. Шу тўғрими? Албатта, яхши ният қилганман.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Сиз инсониятга, хусусан мусулмонларга икки дунёсига фойда берадиган илмни ўрганишингиз, бу борада ниятни туғрилаб олишингиз айни савоб ва ибодат ҳисобланади. Дунёвий илмларни чўққисига чиқиш ҳам охир оқибат Аллоҳнинг маърифатига олиб боради. Дунёни ва ҳолатни теран англашга чақиради. Иқтисодда сармоя ва ресурсни тақсимлаш деган муҳим боб бор. Инсоннинг сармоя ва ресурси умри ва унинг истеъдоди бўлади. шуни тўғри тақсимласангиз дунёда ҳам муваффақиятга эришасиз охиратда ҳам нажот топасиз. Баъзи бир одамлар жуда кўп китоб ўқишни ёқтиришади. Бу яхши ҳислат, аммо ўша китоб ўқишда дини ёки дунёсига фойда келтирадиганлари бор, китоб ўқишга чанқоқлик, очлик деган нарсани қондириш учун ҳам китоб ўқиш бор. Унда одамлар дунё ва охиратига фойдаси бўлмаган фантастик, хаёлий ишқ муҳаббатга тегишли китобларга вақт сарфлашади. Албатта улар ҳам маълум даража фойдаси бор, лекин уларнинг фойдаси Аллоҳ таолонинг Қуръонда зикр қилган.
Сендан хамр ва қимор ҳақида сўрарлар. Сен: «Иккисида катта гуноҳ ва кишилар учун манфаат бор ва гуноҳлари нафларидан каттадир», – деб айт. (Бақара сураси 219-оят)
оятидаги “кишилар учун манфаат бор ва гуноҳлари нафларидан каттадир” мисолига ўхшайди. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Ёндафтар
47 views09:00
Ochish/sharhlash
2021-08-28 04:08:07
АЛЛОҲГА БЎЛГАН МУҲАББАТ

@Savollar_kanal 7170-савол

Ассалому алайкум! Мен Аллоҳга бўлган муҳаббатим даражасини қандай билсам бўлади?

ЖАВОБ:

Ва алайкум ассалом! Имом Шофеъий ўз қасидаларида:
"Илоҳга осий бўлиб, муҳаббатингни изҳор қиласан
Қиёслаб қаралса, бу муҳол ва ажиб ишдир
Агар муҳаббатинг содиқ бўлганида эди, унга итоат қилган бўлар эдинг.
Муҳаббат қилувчи муҳаббат қилганига итоатли бўлади.
Ҳар кун сенга у тарафидан янгидан-янги неъматлар бор.
Сен эса шукурни зое қилувчисан
",
деганлар. Кишининг муҳаббати итоатининг миқдорича бўлади. Валлоҳу аълам.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Ёндафтар
48 views01:08
Ochish/sharhlash
2021-08-24 03:00:00
Мусулмон киши мақталса, нима дейиши керак?

اللّهمَّ لاَ تُؤَاخِذْنِي بِمَا يَقُولُونَ، وَاغْفِرْ لِي مَا لاَ يَعْلَمُونَ، [وَاجْعَلْنِي خَيْراً مِمَّا يَظُّنُّونَ

«Парвардигоро! Улар айтган мақтовлар сабабли мени жазоламагин. Ва улар айтган мақтовлардаги камчиликларимни мағфират айлагин ва мени улар ўйлагандан ҳам яхшироқ қилгин».

Ёндафтарим
79 views00:00
Ochish/sharhlash
2021-08-23 12:00:20
БОЛА ҚЎРҚҚОҚ БЎЛИБ ҚОЛСА ЎҚИЛАДИГАН ДУО

Амр ибн Шуъайбдан, у отасидан, у бобоси розияллоҳу анҳумдан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уларга
қўрқувда ўқиладиган калималарни ўргатар эдилар:

«Уъиизу бикалимаатиллаҳит-тааммати мин ғазабиҳи ва шарри ибаадиҳи ва мин ҳамазаатиш-шаятийн. Ва ан яҳзурууни».

Ибн Умар буларни болаларидан ақли кирганларига ўргатар, ақли кирмаганларига ёзиб, илиб қўяр эди».

Дуонинг маъноси: «Аллоҳнинг тугал калималари ила Унинг ғазабидан, бандаларининг ёмонлигидан ва шайтонларнинг қалбга соладиган хатарларидан ва уларнинг менга ҳозир бўлишларидан паноҳ сўрайман».

Абу Довуд, Термизий, Ҳоким ва Аҳмад ривоят қилганлар.

Ёндафтарим
71 views09:00
Ochish/sharhlash
2021-08-23 06:00:08
Коронавирусдан шифо топган устоз Саййид Раҳматуллоҳ Термизийдан беморлар учун жуда керакли маслаҳат.

Ёндафтарим
60 views03:00
Ochish/sharhlash
2021-08-22 20:00:31 ​​СОЛИҲ ДЎСТ

Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳдан "Энди бизлар учун на оқловчилар ва на бирон қадрдон дўст бордир" (Шуаро: 100, 101) оятлари ҳақида сўралганда шундай дедилар:

"Бу қиёмат куни бўлади. Жаннат аҳли жаннатга, дўзах аҳли дўзахга кириб бўлгандан кейин, жаннат аҳлидан бўлган бир киши:


- "Эй Роббим, фалончи ҳамроҳим қаерда, фалончи дўстим қаерда? Уни жаннатда кўрмаяпман-ку!" дейди. Шунда унга:
- "У дўзахда", дейилади. Шунда ҳалиги киши:
- "Эй Роббим, ё Парвардигоро! Унинг ёнимда эмаслиги сабаб жаннат менга татимаяпти", дейди.

Шунда Аллоҳ таоло унинг дўстини
дўзахдан чиқарилишига буйруқ беради. У дўзахдан чиқиб, жаннатга кираркан, дўзах аҳли:

- "Уни ким шафоат қилди, уни ким чиқарди?! Унинг солиҳ амали борми?!" дейдилар.
- "Йўқ", деб жавоб берилади.
- "Унда шаҳид отаси ёки шаҳид акаси шафоат қилдими?" дейдилар.
- "Йўқ", дейилади.
- "Унда, пайғамбарлар ва расуллар шафоат қилишдими?" дейдилар.
- "Йўқ, уни солиҳ бир дўсти шафоат қилди", дейилади.

Шунда дўзах аҳли фарёд қилишади ва "Энди бизлар учун на оқловчилар ва на бирон қадрдон дўст бордир. Бас қанийди яна бир марта (яшашнинг иложи) бўлса-ю, бизлар ҳам мўминлардан бўлсак", дейдилар. (Шуаро: 100-102).
Яьни, кошки дунёга бир зумга бўлсада қайтарилсагу, яхши инсонлар билан танишсак, дейдилар...

Жаннат эгалари жаннатга кирганларида дунёда эзгу йўлда бирга юрган дўстларини кўрмасалар иззат соҳиби (буюк Аллоҳ)дан "Эй Роббимиз дунёда биз билан бирга намоз ўқиган рўза тутган дўст биродарларимиз бор эди, уларни кўрмаяпмиз" деб сўрашади! Аллоҳ таоло: "Дўзахга боринглар юрагида зарра оғирлигича иймони борларни олиб чиқинглар" деб марҳамат қилар экан!

Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ
: "Мўмин дўстларни кўпайтиринглар, қиёматда улар шафоат қиладилар" дедилар. Сизни жаннатга етаклаган дўст чин вафодордир..!!!

Ибн Ал-жавзий роҳимаҳуллоҳ
: "Агар жаннатда мени орангизда топмасангиз, эй Роббимиз фалончи банданг дунёда бизга сени эслатарди денглар" дедилару йиғладилар...
Аллоҳ у кишини ўз раҳматига олсин.

Аллоҳ бизларни Жаннатда жам буладиган дустлардан қилсин.

Ёндафтарим
88 views17:00
Ochish/sharhlash
2021-08-22 18:00:16
Илм олинглар, чунки илм исташ бу - Аллоҳ Таъолодан қўрқиш демакдир.

Илм излаш, бу - Аллоҳ Таъолога ибодат демакдир.

Илмий суҳбат ва музокаралар, бу - Аллоҳ Таъолога тасбеҳ айтишликдир.

Илмий баҳслар бу - Аллоҳ Таъолонинг дини ҳимоясида кофирлар билан жанг қилмоққа тенгдир.

Илмни тарқатмоқ - бу Аллоҳ Таъолонинг бандаларига хайр-садақа улашмоқдир.

Илмни муносиб кимсаларга сарфламоқ бу - Аллоҳ Таъолога қурбат, яқинлашмоқдир.

Мyоз ибн Жабал розияллоҳу анҳу

Ёндафтарим
55 views15:00
Ochish/sharhlash