Get Mystery Box with random crypto!

Ибн Асокир Абдуллоҳ ибн Масъуд родийАллоҳу анҳудан ривоят қила | Ёндафтар

Ибн Асокир Абдуллоҳ ибн Масъуд родийАллоҳу анҳудан ривоят қилади:

«Агар илм аҳллари илмни авайлаганларида ва уни ўз аҳли ҳузурига қўйганларида, ўз замонларидаги одамлар устидан саййид бўлар эдилар. Аммо улар уни дунё аҳли ҳузурига қўйдилар. Уларнинг дунёсидан умидвор бўлиб, шундоқ қилдилар. Бас, уларнинг ҳузурида хор бўлдилар.

Мен Набийингиз соллАллоҳу алайҳи васалламнинг:


«Ким барча ғам-андуҳларни бир ғам-андуҳга, охират ғам-андуҳига айлантирса, Аллоҳ уни бошқа ғам-андуҳлардан сақлайди. Кимни дунё аҳволларининг ғам-андуҳлари парчалаб юборса, унинг қайси водийда ҳалок бўлгани билан Аллоҳнинг иши бўлмайди», деганларини эшитганман», деди».

Ёндафтар