Оҳират учун беш дақиқа... Савол: Қандай қилиб Жаннатда уй | Нежность☔️
Оҳират учун беш дақиқа...
Савол: Қандай қилиб Жаннатда уйингиз бўлиши мумкин? Жавоб: Ихлос сурасини 10 марта ўқинг.
Савол: Қандай қилиб Жаннатда хазинангиз бўлиши мумкин? Жавоб: “Ла ҳавла ва лақуввата илла биллаҳ”ни айтинг.
Савол: Қандай қилиб сизга Жаннатда сизга хурмо дарахти экилиши мумкин? Жавоб: “Субҳаналлоҳил Азим ва биҳамдиҳ” деб айтинг.
Савол: Қандай қилиб ҳар биркалима учун сизга Жаннатда дарахт бўлиши мумкин? Жавоб: “Субҳаналлоҳи валҳамдулиллаҳ ва ла илаҳа иллаллоҳ валлоҳу акбар”ни айтинг.
Савол: Қандай қилиб гуноҳингиз денгиз кўпигича бўлсада мағфират қилинади? Жавоб: “Субҳаналлоҳи вабиҳамдиҳи”ни 100 бор айтинг.
Савол: Қандай қилиб Аллоҳ таъола ғам-қайғуларингизга кифоя қилиши мумкин? Жавоб: “Ҳасбияллоҳу ла илаҳаилла ҳува Алaйҳи таваккалтува ҳува Роббул АршилАзим”ни 7 марта айтинг.
Савол: Аллоҳ сиздан қандайрози бўлиши мумкин? Жавоб: “Розийту биллаҳи Роббан Ва бил Ислами дийнан Ва би-Муҳаммадин соллоллоҳу алайҳи васаллама набиййан ва росулан” деб 3 марта айтинг.
Савол: Аллоҳ қандай қилиб гуноҳингизни мағфират этишимумкин? Жавоб: “Астағфируллоҳал Азималлази маллази ла илаҳа илла ҳувал Ҳаййул Қойюм ва атубуилайҳ”ни 3 марта айтинг.
Савол: Қандай қилиб 1000 яхшиликка эришиб, сиздан 1000 ёмонлик ўчирилиши мумкин? Жавоб: “Субҳаналлоҳ”ни 100марта айтинг.
Савол: Қандай қилиб Роҳманнинг арши мисолидек ҳасанотга эришиш мумкин? Жавоб: “Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи ва зината аршиҳи” деб айтинг.
Савол: Қандай қилиб махлуқотлар ададича, арш оғирлигича, Аллоҳнинг ризоси ва У Зотнинг сўзларининг сиёҳи мисолича ажрга эришиш мумкин? Жавоб: “Субҳаналлоҳи вабиҳамдиҳ адада холқиҳи ва ризо нафсиҳи ва зината аршиҳи ва мидада калиматиҳи” ни 3 марта айтинг.
Савол: Қандай қилиб ҳар бир муслим ва муслима, мўмин ва мўмина учун яхшилик қила олишингиз мумкин? Жавоб: “Аллоҳуммағфир лий валил муслимина вал муслимат вал муъминина вал муъминат ал-аҳяу минҳум валамват” ни ўқинг.
Савол: Қандай қилиб Қуръони каримни тўлиқ қироат қилганнинг ажрини олиш мумкин? Жавоб: Ихлос сурасини 3 марта ўқинг.