Get Mystery Box with random crypto!

БАХОР Биз кутгандик oфтоб тафтини, Қаранг офтоб юзим қиздирди | MENING YOLG'IZIM 🖤 RASMIY KANAL!

БАХОР

Биз кутгандик oфтоб тафтини,
Қаранг офтоб юзим қиздирди.
Соғингандик бахор фаслини,
Қаранг бахор иси сезилди.

Қаранг қушлар овози жаранг,
Кўз қувнатар кўм кўк майсалар.
Очилмоқда гуллар ранг баранг,
Бахор гўзал айтинг қанчалар?

Еҳ бахорни ўрни бўлакча,
Ўхшамайди хеч бир фасилга.
Бахордаги гуллар ўзгача,
Маст бўласиз гуллар хидига.

Соғнгандик бахор фаслини,
Қаранг бахор йўқлаб келибти.
Нажот бериб майин шаббода,
Қаранг кўкда варрак учибти.

Биз кутгандик офтоб тафтини,
Қаранг офтоб юзим қиздирди.
Соғингандик бахор фаслини,
Қаранг бахор иси сезилди.

Yolg'izim