Get Mystery Box with random crypto!

Бунча азоб берасан менга, Ўт қўясан хаста дилимга. Арзимасма | YOLG'IZIM 🖤| Rasmiy kanal!

Бунча азоб берасан менга,
Ўт қўясан хаста дилимга.
Арзимасман нахот озгина,
Ширин сўзу илиқ мехринга.

Менда ҳам бор кўнгил кўчаси,
Мен ҳам истам меҳр-муҳаббат.
Орзуларим барча-барчаси,
Қизиқтирмас қўнгилчанг фақат.

Шунчалар ҳам тошми юрагинг,
Арзимаса дарё ёшимга.
Бўлмаса айт менинг керагим,
Қувғин солгин ёлгиз бошимга.

Сендан озор чеккандан кўра,
Кўчада хор бўлганим яхши.
Олисроқда йиғлаб пинҳона,
Ёлгизликдан сўлганим яхши.

Муаллиф: Дилфуза Саттарова.


@Samolardan_Balandda