Get Mystery Box with random crypto!

Устоз Соҳибқирон ётар устоз пойида, Жомийни пир тутган Навоий | Yolgʻiz qoying || rasmiy

Устоз

Соҳибқирон ётар устоз пойида,
Жомийни пир тутган Навоий ҳазрат.
Устоз буюк деган буюк қоида
Бу қайтар дунёда азалий ҳикмат.

Афлотунга шогирд эди Арасту,
Ул шогирдга шогирд бўлди Искандар.
Бу олтин силсила давоми мангу,
Ўзи устоз бўлар устоз кўрганлар.

Борми мураббийдан бахтлироқ инсон,
Шогирдлари қилса юксакка парвоз.
Бошимизга тожсиз, бор бўлинг омон,
Табарруклар ичра табаррук устоз!

Эркин Воҳидов

Байрамингиз муборак, азиз устозлар!

Устозларимизга юборамиз!

@yolgiz_quying
Reaksiya bildiramiz