Get Mystery Box with random crypto!

#Kadastr #Yer_nazorati #Matbuot_anjuman 2021 йил ва 2022 йил | Kadastr - Live

#Kadastr #Yer_nazorati #Matbuot_anjuman


2021 йил ва 2022 йилнинг ўтган даврида (1 июнь ҳолатига) республика бўйича ер участкасини ўзбошимчалик билан эгаллаш билан боғлиқ 24 511 та ёки 5 164,7 гектар (2022 йилда 7 618 та ёки 2 623,5 гектар) ҳолат аниқланди.

Агентлик органлари томонидан берилган ёзма кўрсатмалар асосида 11 228 та ҳолатда 3 050,5 гектар (46%) майдондаги қонунбузилишларни ихтиёрий бартараф этилиши таъминланди.

Ўзбошимчалик билан эгалланган майдонларни қайтариш, ноқонуний қурилмаларни буздириш ҳақида судларга 11 637 та ёки 1 456,5 гектар (2022 йилда 2 757 та ёки 427,2 гектар) даъво аризалари киритилди.

Кадастр агентлиги директорининг биринчи ўринбосари
Атабек Аллаберганов.

Telegram Instagram YouTube Facebook Web-sayt