Get Mystery Box with random crypto!

اهدنا الصرط المستقيم Бизни тўғри йўлга хидоят қил. Бир | YETTI CHINORUZ

اهدنا الصرط المستقيم

Бизни тўғри йўлга хидоят қил.

Бир инсон соқолини силаб фахр билан :
"Алҳамдулиллаҳ! Қирқ йилдан бери намозимни қазо қилмадим!" деди.

"Субҳаналлоҳ! Қирқ йилдан бери ҳар кун камида йигирма марта "Бизни тўғри йўлга ҳидоят қил" деб такрор қиламиз. Аммо тўғри бўлишдан бош тортамиз.
Қачон бир биродаримизнинг гўштини ейиш имкони бўлиб қолса уни қўлдан чиқармаймиз. Иштаҳа билан еймиз. Агар бировга тилёғламалик қилиш ва мунофиқлик қилиш ўзимизга манфаат беришини билсак албатта тилёғламалик ва мунофиқлик қиламиз.
Ёлғон фойда келтиришини сезиб қолсак бас, ёлғонни ямламай ютамиз.
Аҳдни бузиш ўзимизга фойда беришини билсак бўлди, аҳдни қўрқмай бузиб юбораверамиз.

Намозда айтаётган сўзларимизни ҳақиқатдан идрок қиламизми?
Ҳақиқатдан ҳам Аллоҳдан бизни тўғри йўлга ҳидоят қилишини сўраяпмизми?
Ёки намозларимиз фақат шаклий кўринишдан иборат бўлиб қолдими?

https://t.me/yettichinoruz