Get Mystery Box with random crypto!

Божхона божи 30% дан 15% га арзонлади. Бу нима дегани? Импорт | YESCAR MOTORS

Божхона божи 30% дан 15% га арзонлади. Бу нима дегани? Импорт автомобиллар энди икки баробарга арзонлайдими?

Ўзи ҳозирда импорт автомобиллар учун қуйидаги тўлов мавжуд(10,000$ лик Chevrolet Spark мисолида):

Машина қийматидан бож 30%=3,000$
Машина мотор ҳажмидан 1.8$ дан=1000сс-1,800$
ҚҚС 15%=1,500$
Утилизация йиғими БҲМ*30 баробар=7,350,000 сўм=680$

ЖАМИ: Битта спаркга 6,980$ бож чиқар эди.

Энди янги ўзгаришга кўра машина қийматидан олинадиган 30% божнинг ўрнига 15% олинадиган бўлди холос. Яъни бошидаги 3,000$ ни ўрнига, 1,500$ тўланади. Қолганлари ўзгаришсиз қолмоқда.

Шунда жами: 5,480$ бўлади.

Менимча бу унчалик катта ўзгариш эмас. Камида шу туришига мотор ҳажмидан олинадиган 1.8$~3$ лик бож ҳам бекор бўлса, анча енгиллик бўлар эди. Балки расмий қарор чиқса унда шулар тўлиқ акс этар. Карорни кутиб қоламиз.

Импорт машиналар ҳақида тўлиқ маълумот https://t.me/YESCARMOTORS