Get Mystery Box with random crypto!

#хушхабар #растаможка Ўтган куни президент “растаможка” очили | YESCAR MOTORS

#хушхабар
#растаможка

Ўтган куни президент “растаможка” очилиши ҳақида мужда берди

“Келгуси ҳафта автомобилсозликни ҳам кўриб чиқамиз. Одамлар норози. Биз тўлаб қўйганмиз, мошинни бер ҳей жаноб давлатни раҳабрлари деяпти. Худога шукр, иқтисодимиз ривожланяпти, мошинга талаб ортиб боряпти” деди у.

Прогнозларга кўра бу ҳодиса қуйидаги 3 хил варянтларда рўй бериши мумкин:

1. Мотор ҳажми 3 литрдан ортиқ, ишлаб чиқарилганига 3 йилдан ўтмаган автомобилларга бождан маълум чегирма берилади. Лекин шунда ҳам 15% ҚҚС ва “шантаж”йиғими сақланиб қолади (утилизация).

2. Бозор қиймати 40,000 АҚШ долларидан ошган, ишлаб чиқарилганига 3 йилдан ўтмаган автомобилларидан бож олиб ташланади, лекин ҚҚС ва утилизация йиғими сақланиб қолади. Бу амалиёт 2018-йилда бир марта қўлланган. Тепадагилар минглаб иномаркаларни олиб кириб олишган эди. Шу такрорланиши мумкин. Қонунчиликда бунга тайёр база бор.

3. Фуқароларга “UzAutomotors” хорижга экспорт қилган автомобилларни реимпорт қилишга рухсат берилади. Бунда ҳам 15% ҚҚС ва утилизация тўланади. Нархи бироз арзон тушсада, 9 ойлаб навбат кутмасликни ўзидан black халқ дўпписини осмонга отади. Хуллас, айланиб ўргилиб “UzAvtomotrs” яна бу лўттивозликларни узоқдан тишини кавлаб кузатиб туради. У ҳеч қаерга кетмайди. Арқадағ каби орқа планга ўтади.

Шунақа версияларим бор. Янги ҳафта кўрамиз.

Ойбек Эркин