Get Mystery Box with random crypto!

ЕР САЙЁРАМИ? Кўпчилик ерни текис деганда, фазода сўзиб юрган | Yer tekis 🗿

ЕР САЙЁРАМИ?

Кўпчилик ерни текис деганда, фазода сўзиб юрган "пицца" ни тасаввур қилишади. Йиллар мобайнида одамлар онгини ёлғонлар билан заҳарлаб келган таълим, уларнинг зеҳниятига ерни фазода сузиб юрган сайёра деб киргизиб қўйган. Ер фазовий жисм ёки сайёра эмас, балки устига осмонлар том қилиб қопланган собит ва жуда катта майдондир. Ҳеч қаерга сайр қилмайди. Аллоҳ Таъала уни чўзиб, оёғимиз остига тўшаб қўйган. Зилзилаларнинг содир бўлиб туриши ҳам унинг ҳаракатланишига далолат қилмайди. Чунки зилзила маълум-маълум нуқталарда бўлади. Зилзила бўлганда бутун ер юзи тебранмайдику.Баъзилар: "Сизлар ерни текис дейсизлар, ахир ой ва бошқа сайёралар шарсимонку?"-дейишади.


Авваламбор, сиз айтаётга Ой сайёра эмас. Шу билан биргаликда улар доирасимондир. Доирасимон ва шарсимон ўртасида фарқ жуда катта. Сайёраларга келсак, улар ҳам сизга мактаб дарсларида кўрсатилгани каби шарсимон эмас. Хўп ана сизнинг айтганингиздек, шарсимон ҳам дейлик, бунинг ерга нима алоқаси бор? Ер сайёра эмас. Ўша сиз айтаётган сайёралар унинг устида сузиб юради. Ер текис бир заминдир.

Ерни чанглар йиғинидан ҳосил бўлган, катта портлаш туфайли ҳосил бўлган дейиш дарвинчилар назарияси бўлиб, Аллохнинг ерни яратганига куфр келтиришдир. Бундай эътиқоддаги одамга кофир хукми берилади.
Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таъала айтади:

رَّبُّ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ وَمَا بَيْنَهُمَا

"У Осмонлар ва ернинг ва улар орасидагиларнинг Роббидир..."(Марям,65)

Агар биз ерни сайёра дейдиган бўлсак, у осмонда бўлиши керак шундайми? Унда ер қаерда? Оятга эътибор қаратсангиз, Аллоҳ Азза ва Жалла:"У Осмонлар ва ернинг ва улар орасидагиларнинг Роббидир"-деяпти. Ер ҳам сиз айтгандек сайёра бўлса, у осмонда сузиб юриши керак. Ерни осмонда сузиб юрадиган сайёра дейиш ўта нодонлик ва Аллоҳнинг оятларига мухолифат қилиш дейилади.
Бошқа оятда Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таъала айтади:

إِنَّا زَيَّنَّا السَّمَاء الدُّنْيَا بِزِينَةٍ الْكَوَاكِبِ

"Дарҳақиқат биз, дунё осмонини юлдузлар зийнати билан зийнатладик" (Соффат,6)

Агар ер сайёра яъни юлдузлардан бири бўлса, у нимага зийнат бўлади? Осмондаги юлдузлар дунё самосини безаб, нур таратиб туради. Ер ҳам нур таратиб турадими?
Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таъала айтади:

ولقد زينا السماء الدنيا بمصابيح وجعلناها رجوماً للشياطين

"Ва дарҳақиқат биз дунё осмонини чироқлар билан зийнатлаб қўйдик. Ва уларни шайтонларга отиладиган нарса ҳам қилиб қўйдик..." (Мулк,5)

Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таъала ерни ҳам юлдузлардан бири қилганида эди, биз ерда асло ҳаёт кечира олмасдик. Чунки юлдузлар осмоннинг чироғи ва шу билан биргаликда шайтонларга отиладиган нарсадир. Улардан оловли тошлар чиқиб шайтонларга бориб тегади.

Энди (كوكب ) кавкаб ва (نجم) нажмга келадиган бўлсак, иккиси ҳам биттадир. Файрузободий "ал Қомус ал муҳийт" китобида, Аллома Аскарий" ал Фуруқ ал луғавийя" китобида Кавкабни юлдуз (нажм) дейишган. Нажм катта ва кичик кавкаблар (сайёралар)нинг умумий номидир.

Жоҳил фалакиётчилар ерни ҳам кавкаблар (сайёралар) сафига киритиш учун, кавкаб ва нажмнинг орасини ажратишган. Қуръон оятларига хилоф равишда қоидалар чиқаришган. Уларга кўра Нажм нур таратувчи ва ҳароратли жисмдир. Кавкаб эса нурсиз ва ҳароратсиздир. Шунинг учун улар Қуёшни нажм (юлдуз) ойни эса кавкаб (сайёра) деб аташади. Уларнинг даъвосига кўра ой нурини қуёшдан олар эмиш...

Уларга кўр-кўрона тақлид қилувчилар эса бу гапларга ишонишади.
Ерни ким сайёра дейдиган бўлса, Аллоҳга бўҳтон қилибди. Аллоҳнинг оятларини ёлғонга чиқарибди.

Сайёраларнинг яқинлаштириб катталаштирилгандаги кўриниши

Манба: https://t.me/yertekisdir/96

@yertekis