Get Mystery Box with random crypto!

Бесоқолбозлик ҳақида Бесоқолбозликка бошқа давлатларда аслида | Yer tagida

Бесоқолбозлик ҳақида

Бесоқолбозликка бошқа давлатларда аслида нима учун рухсат этилганини яхшилаб тушуниб олиш керак. Тўғри, ўзим ҳам бу нарсага қаршиман. Лекин, келинг, озгина мулоҳаза қилиб кўрамиз. Бу қонунни жорий этишда Франсия биринчи бўлди. Дунёни лол қолдира олди бу қарор билан. Хўш, бу орқали давлатга қандай манфаат бўлиши мумкин?

Франсия етимхоналарида ота-онасиз болаларнинг кўпайиб кетганлиги ва вояга эндигина етган фуқаролар орасида турмуш қуришни хоҳловчиларнинг кескин камайиб кетганлиги учун шу антиқа услуб қўлланилди. Aгар аёл ва аёл ёки эркак ҳамда эркак киши турмуш қурадиган бўлса, ана шундай болаларни ўз тарбиясига олиши талаб этилади (етим болаларни). Киноларда кўриб сал бўлса ҳам тушунамизки, улар уйни тунайдиган жой сифатида билишади. Болаларнинг аксарият қисми ота-оналарини деярли кўришмасаям ажабмас. Биздаги одатлар уларга мутлақо бегона. Улар кўнглини хотиржам қилиш учун бўлажак келинларини текширувларга олиб бориб ёки оғирроқ буюм кўтартириб кўриб синамайди (нима демоқчилигимни тушундингиз деб ўйлайман). Уларни биз олишни хоҳламаган натижа қайтанга шубҳалантиради. Иккита эркак битта оилага бирлашди дейлик. Ғайритабиий жуфтлик болалар уйидан кимнидир асраб олишга мажбур бўлади. Улар кун давомида иш билан машғул бўлиб, якунда уйга қайтса, фарзанд тарбияси билан шуғулланишига тўғри келади. Асраб олинган фарзандларга қандай шароит яратиб берилгани доимий назоратда бўлади. Текширувчи бирор камчилик сезса, уларнинг ноодатий никоҳи бекор қилинади. Ўша иккита "йигит" кўчада қизлар билан юришни шундоқ ҳам қойиллатишади. Табиийки, бу ҳолат худди икки талабанинг бир хонада яшашини эслатади. Демократия деб ўзини ҳамма аҳмоқгарчиликларга уравериш тарафдори эмасман. Юқоридаги гаплар эса нима мақсад қилинганди-ю, нима деб ўйлашяпти саволига қисқагина жавоб эди, холос. Миллион йиллик қонунларни парча-парча қилиб юборишди "улар". Ибтидоий одам ҳам "бунинг" яхшигина фарқига борган. Уй ҳайвонларини севиб қолиш ундан-да глобал муаммодир.

@YerTagida