2022-07-01 13:50:29
Ҳокимият ёмон, ҳокимлар ёмон. Лекин...Вилоятимизнинг барча ҳудудлари аҳолиси билан сайёр қабуллар ташкил этилиб, Давлат маслаҳатчиси ва вазирлар келиши айтилди. Гарчи улар келмаган бўлсада, Касби туманининг Қамаши маҳалласида учта туман аҳолиси учун сайёр қабул ўтказилди. Ҳеч бўлмаганда, бир нечта вазир ўринбосарлари келиб, соҳаларига оид мурожаатларни қабул қилишди.
"
Ҳокимият ёмон, ҳокимлар ёмон" дейдиган одамларни ҳам шу қабулда кўриб қолдим. Энг қизиғи шундаки, шу кишилар ҳам вазир ўринбосари қолиб, ҳокимлар қабулида эди. Айвончалар тагида бир неча кишилар билан қабуллар бўлаётган экан, бироқ, аҳолининг асосий қисми яна ҳокимлар томон отилиб, мурожаат қолдиришди. Бошқалар ҳам ишлаяпти. Лекин амалиётда кўриниб турибдики, ёмон бўлса ҳам аксарият ҳокимиятга интиляпти. Бунга мендан бошқалар ҳам эътибор беришган экан. Яна бир қизиқ томони, вазир ўринбосарлари салқин залда, далада пишган ҳокимлар қуёш остида қабул ўтказишди. Постнинг таъми жуда аччиқ.
Айтинг-чи, яна улар ёмонми?
3.6K views10:50