Get Mystery Box with random crypto!

Халқ депутатлари Ўзбекистон туман Кенгашининг навбатдаги сесси | Vizitka

Халқ депутатлари Ўзбекистон туман Кенгашининг навбатдаги сессиясида туман ҳокимининг Мурожаати эшитилди

Бугун, 18 декабр куни Халқ депутатлари Ўзбекистон тумани Кенгашининг навбатдаги қирқ биринчи сессияси ўтказилди.

Сессияда туман Кенгаши депутатлари, сектор раҳбарлари, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, нодавлат ташкилотлар ва жамоатчилик вакиллари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этдилар.

Сессияда туман ҳокими Шерзоджон Юлдашевнинг 2021 йилги ижтимоий- иқтисодий ривожланиш якунлари ҳамда 2022 йилда амалга оширилиши белгиланган муҳим вазифалар ва устувор йўналишлар бўйича Мурожаатномасини ўқиб эшиттирилди.

Мурожаатномада кўтарилган масалалар юзасидан бир қатор депутатлар ўзларининг фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

Сессияда кўрилган масала юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.

Сессия якунида ташкил этилган матбуот анжуманида масъуллар иштирокчиларнинг қизиқтирган саволларига жавоб бердилар.

@uzbaxborotxizmati