Get Mystery Box with random crypto!

Сўхга мунтазам авиақатновлар йўлга қўйилмоқда “Humo Air” авиа | Vizitka

Сўхга мунтазам авиақатновлар йўлга қўйилмоқда

“Humo Air”
авиакомпанияси Фарғона – Сўх – Фарғона йўналишида йўловчи ташувлари учун мунтазам парвозларни амалга оширишни бошламоқда.

Парвозлар ҳафтанинг душанба ва жума кунлари ФарғонаСўх йўналишида соат 10:00да ва СўхФарғона йўналишида соат 12:00да бажарилиши режалаштирилган. Авиақатновлар АН-2 самолётларида амалга оширилади, парвоз давомийлиги 30 дақиқани ташкил этади.

Йўловчилар авиачипталарни Фарғона, Андижон ва Наманган аэропортлари ҳамда Сўх тумани ҳокимияти биноларида харид қилиш имкониятига эга.

Эслатиб ўтамиз, Сўхдаги аэропорт туманни ривожлантириш тўғрисидаги президент қарори асосида қурилган, унинг майдони 7 гектар бўлиб, узунлиги 700 метрни ташкил этади. Қурилиш ишлари учун давлат бюджетидан 6,8 миллиард сўм маблағ ажратилган.

@yaypanliklar24