Get Mystery Box with random crypto!

Уни олсам, ўйин тугаб қолади! Ёш болача сартарошхонага кирди. | Yaxshi odamlar ǀǀ 2018/21

Уни олсам, ўйин
тугаб қолади!


Ёш болача сартарошхонага кирди. Сартарош ёнида турган мижознинг қулоғига: Бу болача дунёдаги энг нодон болада. Қараб туринг, буни сизга исботлаб бераман деди. Кейин ўнг кафтига бир дирҳам, чап кафтига 25фулс (майда чақа танга)ни қўйиб, болани чақирди. Бола келгач, кафтларини унга узатди. Болакай 25фулсни олди ва ўйноқлаганча сартарошхонадан чиқиб кетди.
Сартарош яна мижозга қараб, Сизга айтмаганмидим бу бола нодон, ҳеч ўқимайди, ўрганмайди, Ҳар сафар шундай қилади деди.(Яъни 1-кафтимда кўп, 2-сида кам пул турган бўлсада, бола пулнинг озини олади).
Мижоз сартарошхонадан чиқиб, ташқарида турган ҳалиги болани кўриб, Аста ёнига бориб, Нега ҳар доим бир дирҳамни олмай, 25фулсни оласан? деб сўради. Болакай бу саволга Чунки дирҳамни олган куним бу ўйин тугайди-да дея жавоб берди.
Қиссадан ҳисса, кичикларни кичиклиги учун менсимаслик, эътибор бермаслик тўғри эмас. Чивин ҳам кичик бўлишига қарамасдан арслоннинг кўзидан қон сўради.
Вазиятларни бошқариш
санъати
 китоби

@sherzod_shsharipov