Get Mystery Box with random crypto!

Мендан нима сўраб келдинг, Дунё, бунча ғарибсан. Ўз юкингдан қ | Yaxshi odamlar ǀǀ 2018/21

Мендан нима сўраб келдинг,
Дунё, бунча ғарибсан.
Ўз юкингдан қаддинг эгик,
Жуда-жуда қарибсан.

Ҳувиллаган оқшомларинг,
Кунларинг ўтмас омон.
Сенга ҳамма қилар жабр,
Топилмас бир меҳрибон.

Ҳаётингда йўқдир тўзим,
Юзингдан ўчган зиё.
Ўт ёнади баданингда,
Юрак-бағринг қон, дунё.

Дардларингга бордай чора,
Ноланг кўнглингдан дарак.
Сезгандайман истагингни,
Биламан нелар керак.

Қўмсаяпсан тинч ҳаётни,
Дилга файз, шодлик қўнса.
Сенга зиё, ором ҳамда
Бир меҳрибон дўст бўлса.

Ҳар муаммо, ҳар жумбоққа
Бир ечим бордай гўё.
Маслаҳатим: Бухорога
Зиёратга бор, дунё.