Get Mystery Box with random crypto!

Қанақа халқмиз Китоб ўқишга қизиқадиган фарзандини дангаса де | Yaxshimas lekin

Қанақа халқмиз

Китоб ўқишга қизиқадиган фарзандини дангаса дейдиган болажон халқмиз.

Болалар боғчасига сифатсиз гўшт, муддати ўтган кимёвий шарбат ўтказадиган (сотадиган) халқмиз.

Болалар майдончаларини бузиб, ўрнига кўпқаватли уй қуриб сотадиган халқмиз.

Боламизнинг миясида мустақил фикр пайдо бўлишидан ( болам қамалиб кетади деб) даҳшатли равишда қўрқадиган халқмиз.

Боламиз илм олмайди, балки ҳиссиз ва ўзакдан узилган тест ёдлайди.

Болам тезроқ улғайса, Рассияга ишга борса, пул ишласа дея орзу қиладиган халқмиз.

Болалар боғчаси ва мактабларга бориладиган йўлларни ( улар вайрон бўлган) таъмирлаш эсига келмайдиган болажон халқмиз.

Яна қанақа болажон халқмиз, сизлар ҳам ёзинглар-чи?!