Get Mystery Box with random crypto!

Етти ҳақиқат. Иброҳим ибн Адҳам айтади: “Уйимга меҳмонлар кел | Яхшиликни Улашамиз

Етти ҳақиқат.

Иброҳим ибн Адҳам айтади: “Уйимга меҳмонлар келишди. Улар Аллоҳнинг дўстлари эканини билдим. Уларга: “Менга Аллоҳ таолодан қўрқишни насихат қилинглар, токи сизлар каби тақводор бўлайин”, дедим.
Улар: “Сенга етти нарсани насиҳат қиламиз деди:

1) кўп гапирма, кўп гапириш қалбни ўлдиради;

2) кўп ема, чунки кўп ейиш ҳикматни кетказади;

3) инсонлар билан беҳуда мулоқот қилма, акс ҳолда ибодатларингда ҳаловат йўқолади;

4) дунёга муҳаббат қўйма, чунки бойликнинг хотимаси яхши эмас;

5) жоҳил бўлма, қалбинг қораяди;

6) золим билан дўстлашма, динингда истиқомат йўқолади;

7) ким бойлик илинжида инсонларни рози қилмоқчи бўлса, Аллоҳ таоло ундан рози бўлмайди”.