Get Mystery Box with random crypto!

Ажрашган ёки ажрашишни хоҳлаётганлар учун: Бир қиз тилидан: | YAXSHILAR.UZ

Ажрашган ёки ажрашишни хоҳлаётганлар учун:

Бир қиз тилидан:
“Менинг дадам билан ойим тез-тез жанжаллашиб туришар, ҳатто уларнинг орасидаги адоват кундан-кунга авж олиб бораётгандек туюларди. Еттинчи синфда ўқиб юрган кезларимда ота-онам ажрашдилар, лекин менга билдирмасликка роса уриндилар. Бироқ иложини қила олмадилар, оқибатда мен бу мудҳиш воқеани эшитиб, дадам ва ойим ораларида иккига бўлинишимга тўғри келишидан жудаям қийналдим. Онамга раҳмим келарди, барча иш ўзига қолган бўлса ҳам билдирмасликка ҳаракат қилишини кўриш менга жуда ҳам оғир эди. Ҳар иккалалари ҳам мен учун алоҳида-алоҳида олам туюлардилар. Дадам эса уйга умуман келмай қўйдилар. Борган сари кам кўрадиган бўлдим. Онам дадам тўғрисида бўлар-бўлмас гаплар гапиравериб чарчамасдилар. Билмадим, шу гаплар таъсир қилдими, ёки ҳақиқатда ҳам шундайми, қийналган пайтларимизда чиндан ҳам дадамни ёмон кўриб кетар эдим. Улардан ғазабланадиган, уларни эсласам тушкунликка тушиб қоладиган, ҳамма нарсага бефарқ қарайдиган бўлиб қолдим. Бора-бора эркак киши мен учун зулмкор, бевафо қиёфаларда кўрина бошлади. Ундан кейинги ўтган йиллар менинг ҳаётимда из қолдирмай ўтмади, қайтага ҳамма нарсани дадамдан кўравериб, юрагимнинг юзи доғ босиб кетди.
Дадам бир-икки марта мени кўргани коллежга келдилар, мен эса кўриш тугул, бу ҳақда ўйласам нафратим зиёдалашарди. Коллежга келишга қизиқишим ҳам қолмади. Яна дадам келиб қолсалар-чи деган таҳлика ич-этимни тирнарди.
Чамамда бир ой бўлди. Машғулотларим тугаб уйга келсам, уйда..., ҳа, ҳа уйда ўша “Бизни ташлаб кетган”, “Бераҳм”, “Бевафо”, “Зулмкор” дадам онам билан гаплашиб ўтирибдилар. Қандай қилиб ўз хонамга кириб кетганими ўзим ҳам билмай қолдим. Онам билан анчагача гаплашиб ўтиришди. Ўн-ўн беш кун ўтиб яна келдилар. Кейин яна келдилар. Эртаси куни онам дадам билан бирга яшашимизни айтдилар. Мен эса донг қотиб қолдим. Энди мен нима қиламан? Мен у одам билан қандай қилиб бир том остида яшайман? Дадамни қабул қиладиган юрагим, қалбим чуқур-чуқур из бўлиб, доғ босиб ётибди-ку?!..."

Хулоса аввало ўзингиздан. Бизники қўшимча:
1. Ажрашманг.
2. Тақдир тақозо қилиб ажрашсангиз Эй она фарзандларизга отасини ёмонламанг, ёмон қилиб кўрсатманг. Эй ота фарзандларизни қаровсиз ташлаб қўйманг.
3. Сизларку бир кун келиб яна ярашиб кетишилар мумкин. Аммо фарзандларни меҳрини қайтариб бўлмайди. Шунинг учун ажрашсангизам меҳр беришда давом этинг.

@YAXSHILAR_UZB