Get Mystery Box with random crypto!

​​ЎСМИР БИЛАН МУОМАЛА ҚИЛИШ ҚОИДАЛАРИ (3-қисм) Муаммо: “Болам | YAXSHILAR.UZ

​​ЎСМИР БИЛАН МУОМАЛА ҚИЛИШ ҚОИДАЛАРИ (3-қисм)

Муаммо: “Болам доим ёлғон гапиряпти”

1-қоида: Доимо тўғрисўзликка бўлган муносабатингизни эслатиб туринг. Масалан: “Бизнинг оилада барча бир-бири билан ҳаққоний, чин муносабатда бўлиши лозим” дейишингиз мумкин. Шу билан бирга, ўзингизга ҳам бир назар солинг. Балки, болага ёлғончиликни ўзингиз ўргатаётгандирсиз. Мабодо, бевақт эшик тақиллаб қолса “Дадам уйда йўқлар деб юборинглар” демайсизми?

2-қоида: Болангизнинг ёлғон гапириш сабабларини аниқланг. Ўсмир кўпинча атрофдагиларнинг эътиборини ўзига қаратиш, жазодан қутилиб қолиш, қўрққани ёки бирор нимани қўлга киритиш учун ёлғон гапиради. Вазиятни хотиржам ўтириб, таҳлил қилиб кўриш керак: қачондан бошлаб ёлғон гапира бошлади, кимга ёлғон гапиряпти – ҳаммагами ёки баъзиларгами?

3-қоида: Болангиз ёш бола бўлмаса ҳам, ёлғоннинг зарарларини тушунтиришда давом этинг. Мисоллар келтиринг. Саволлар беринг. Масалан: “Агар ёлғон гапираверсанг, мен қандай қилиб сенга ишонаман” денг.

4-қоида: Ҳар бир ёлғон гап учун жарима белгилаб қўйинг. Масалан, ҳар гал ёлғон гапирганда, жабрланувчига узр хати ёзсин. Хатни ўқиб болангизни янада яқиндан билиб оласиз.


@YAXSHILAR_UZB