Get Mystery Box with random crypto!

Тошкентдаги боғчада тарбиячи болаларга нисбатан куч ишлатаётга | Yaxshi Yomon | Расмий канал

Тошкентдаги боғчада тарбиячи болаларга нисбатан куч ишлатаётгани аниқланди

Ижтимоий тармоқларда Юнусобод туманидаги 414-сонли мактабгача таълим тарбиячиси болаларга қўпол муомалада бўлиб, уларни қўрқитиб, куч ишлатаётгани ҳақида хабар тарқалди. Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бу бўйича маълумот берди.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ишчи гуруҳи ўрганиш олиб борди. Унга кўра, юқоридаги воқеа 2024 йилнинг март ойида Юнусобод туманидаги 414-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида кузатилган.

Якунда давлат мактабгача таълим ташкилоти маъмурияти тарбиячи И.С. билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилган ва ходим ишдан бўшатилган.

Канал @YaxshiYomon