Get Mystery Box with random crypto!

#Диққат #Тезкор Johnson & Johnson чақалоқлар упаси рак келт | Yaxshi Yomon | Расмий канал

#Диққат #Тезкор

Johnson & Johnson чақалоқлар упаси рак келтириб чиқариши мумкин

Американинг Johnson & Johnson компанияси болалар упаси таркибида асбест борлиги ва у саратонни келтириб чиқариши мумкинлиги ҳақидаги даъволарни бартараф этиш учун 6,5 миллиард доллар товон тўлайди.

Суд жараёни натижасида даъвогарлар аллақачон компаниядан бир нечта йирик тўловларни олган. Жумладан, компания жамоавий даъво аризаси билан чиққан 22 нафар аёл фойдасига 2 миллиард долларга яқин товон пули тўлаган. Аёллар Johnson’s Baby Powder таркибидаги кансероген асбест тухумдон саратони ривожланишига сабаб бўлганини айтган. Компания бу даъволарни “уйдирма” деб атамоқда.

АҚШнинг 42 та штатида Johnson & Johnson’га қарши тергов бошланган. Бутун дунё бўйлаб компания ишлаб чиқарган болалар упасини сотиш тўхтатилган.

Канал @YaxshiYomon