Get Mystery Box with random crypto!

#ДИҚҚАТ #ҲУШХАБАР Жорий йилнинг 2 май куни “Телеграм” ижтио | Yaxshi Yomon | Расмий канал

#ДИҚҚАТ #ҲУШХАБАР

Жорий йилнинг 2 май куни “Телеграм” ижтиомий тармоғининг турли каналларида эълон қилинган Ўзбекистон фуқароларининг Россияга киритилмаётганлиги бўйича қўйилган ижтимоий постлар юзасидан... ТЎЛИҚ МАЪЛУМОТ.

Ташқи меҳнат миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги Ваколатхонаси томонидан мазкур ҳолатни ўрганиш мақсадида Москва шаҳридаги “Внукова”, “Шереметево”, “Домодедова” аеропортлардда масъул ходимлари билан боғланилиб ҳолатга аниқлик киритилганда, Москва шаҳридаги Домодедово, Внукова, Шереметова аеропортларда Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг Россия Федерацияси ҳудудига қўйилмаётганлиги ёки узоқ вақт давомида ушлаб туриш ҳолатлари кузатилмаётганлиги аниқланди.
Бундан ташқари автомашиналар орқали Россия Федерациясига кириб келинадиган Оренбург, Самара, Саратов вилоятларидаги “Озинки”, “Маштаково”, “Сагарчин” божхона чегара постларидаги ҳолатлар ҳам ўрганилганда, ушбу чегара постлари доимий иш тартибида ишлаётганлиги, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бирон-бир тўсиқларсиз Россия Федерацияси ҳудудига кираётганлиги маълум бўлди.

Канал @YaxshiYomon