Get Mystery Box with random crypto!

#ХУШХАБАР: КАЪБА АТРОФИДАГИ ТЎСИҚ ОЛИБ ТАШЛАНДИ Алҳамду | Yasin.uz | Расмий канал

#ХУШХАБАР:

КАЪБА АТРОФИДАГИ ТЎСИҚ ОЛИБ ТАШЛАНДИ

Алҳамдулиллаҳ, бугун хориж ва маҳаллий сайт ва ижтимоий тармоқларда Каъба атрофидаги тўсиқ олингани ҳақида хушхабарлар тарқалди. Уларнинг орасида айни вақтда Макка шаҳрида бўлиб турган ўзбекистонлик зиёратчилар ҳам борлиги қувонарли ҳол.

Эндиликда бутун дунё мусулмонлари қатори ўзбекистонлик зиёратчилар ҳам Каъбаи муаззамани қўли билан ушлаб, Ҳажарул-асвадни ўпиб, тавоф қилиш имконига эга бўлишди.

Маълумот учун, Коронавирус сабаб 2020 йилда Каъба атрофида тўсиқ қўйилиб, умра ё ҳаж қилувчиларга масофадан туриб тавоф қилишаётган эди.

Эслатиб ўтамиз, “Ҳаж – 2022” мавсумида муборак ибодатни адо этган ҳожиларимиз шу йил 4 август кунига қадар юртимизга қайтиши режа қилинган.

Аллоҳ таоло барча мўмин-мусулмонларга Каъбаи муаззамани тавоф қилишни насиб айласин!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
#Алҳамдулиллаҳ #Каъба #Ҳаж_2022


https://t.me/joinchat/AAAAAEbMf9FzGN9FZuhAeg