Get Mystery Box with random crypto!

Тезликни 70 км/соатга қайтариш ҳақидаги хабарлар ёлғон Ижтимо | Yashin_xabarlar24

Тезликни 70 км/соатга қайтариш ҳақидаги хабарлар ёлғон

Ижтимоий тармоқларда 1 майдан бошлаб барча шаҳарларда транспорт воситаларининг ҳаракатланиши 60 км/соатдан 70 км/соатга қайта тикланди, деган мазмунда хабарлар тарқатилди.

ИИВ ЙҲХБнинг билдиришича, бу ҳақиқатга мос бўлмаган хабар бўлиб, Президентининг 2023 йил 28 февралдаги 27-сон Фармонига кўра, 1 апрелдан бошлаб Тошкент ва Нукус шаҳарларида ҳамда вилоятлар ва туманларнинг марказларида транспорт воситалари ҳаракатланишининг энг юқори тезлиги соатига 70 километрдан 60 километргача туширилган.

@Yashin_xabarlar24
https://t.me/+zT96I58FlfkxMjEy