Get Mystery Box with random crypto!

БИРОВГА ЧОҲ ҚАЗИСАНГ... Қартайган шер дардга чалиниб, ўз ғори | ◄✠⃘⃘⃘⃘⃘⃘⃘͜͜͡͡༄͊ᬼ⃝⃪꙰ᬼ꙰͟͟͞͞ ͟͞☪✍︎ YₐᵣₐₗₐₙGₐₙ_QₐₗB➪ᬼ⃝⃪ᬼ꙰ ⃘͜͡✠︎►

БИРОВГА ЧОҲ ҚАЗИСАНГ...

Қартайган шер дардга чалиниб, ўз ғорида ётиб қолди. Подшоҳларининг ҳолидан хабар олгани ҳамма ҳайвонлар бирин-кетин келиб, ундан кўнгил сўрай бошладилар. Фақат тулкидан дарак бўлмади. Бу вазиятдан фойдаланган бўри тулкининг устидан ғийбат қила бошлади:
— Бу тулки улуғ ҳукмдоримизни заррача ҳурмат қилмайди — шунинг учун ҳам у сизни кўргани келмаган.

Шу пайт ғор оғзида пайдо бўлган тулки бўрининг охирги сўзларини эшитиб қолди. Шернинг кўзи тулкига тушиб, унга ўдағайлаб ўкирди. Тулки дарҳол ялтоқланиб, ўзини оқлашга тушди:
— Айтинг-чи, олампаноҳ, бу ерга тўпланганларнинг қайси бири сизга менчалик ёрдам қила олди? Билингки, мен ҳамма ёққа елиб-югуриб, сиз учун шифобахш дори ахтардим ва табиблардан сўраб-суриштириб, уни ахийри топдим.

У қандай шифобахш дори экан, кани айт? — деб талаб қилди шу заҳоти шер.
— Сиз бўрининг терисини тириклигида шилиб олиб, унга ўранишингиз керак экан!

Кейинчалик тулки бўрининг ўлик жасадига қараб мийиғида кулганча деди:
— Ҳар доим ҳукмдорни ёвузликка эмас, эзгуликка даъват этмоқ лозим.