Get Mystery Box with random crypto!

Она йиғламасин Бир нола борки, дунё титратар, Бир томчи ёши | ◄✠⃘⃘⃘⃘⃘⃘⃘͜͜͡͡༄͊ᬼ⃝⃪꙰ᬼ꙰͟͟͞͞ ͟͞☪✍︎ YₐᵣₐₗₐₙGₐₙ_QₐₗB➪ᬼ⃝⃪ᬼ꙰ ⃘͜͡✠︎►

Она йиғламасин

Бир нола борки, дунё титратар,
Бир томчи ёши денгиз авжлатар,
Хаттоки қалби тошни йиғлатар,
Фарзанд доғида она йиғламасин.

Фироғида кул бўлур жигар гўшасида,
Тиғ тийса бунчалар куймас азобида,
Бу не зотки мотам нидосида,
Фарзанд доғида она йиғламасин.

Тўққиз ой вужудин жонлатган кундан,
Улғайтириб вояга етқазган кундан,
Ўзидан аввал кетмаган кундан,
Фарзанд доғида она йиғламасин.

Фарзанди учун кечар жонидан,
Минг жафо чекар бир зум, онидан,
Гўёки яралган меҳроб конидан,
Фарзанд доғида она йиғламасин.

Майли ёмонни ҳам онаси куймасин,
Фарёди чўғдек юрак ўймасин,
Ширин дийдордан кўриш қўймасин,
Фарзанд доғида она йиғламасин.

Юсупова Зулфия.