Get Mystery Box with random crypto!

#Диққат 1 сентябрдан туғуруқ ва ҳомиладорлик нафақасини тўла | YANGI ZAMON RASMIY️️

#Диққат
1 сентябрдан туғуруқ ва ҳомиладорлик нафақасини тўлаш тартиби ўзгаради

Президент «Ўзбекистон аҳолисини ижтимоий ҳимоя қилиш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида»ги фармонни имзолади

1 сентябрдан бошлаб давлат ижтимоий суғуртаси доирасида туғуруқ ва ҳомиладорлик нафақаси энг кам истеъмол харажатлари ҳисобида тўланади. Агар ходимнинг иш стажида бир ойгача бўлган танаффуслар бўлса, у ҳолда узлуксиз иш стажини ҳисоблашда танаффуслардан олдинги ва кейинги ойлар ҳисобга олинади;

Келгусида давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақаларни тўлаш «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали босқичма-босқич амалга оширилади

Ҳужжатда 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб барча юридик шахсларда охирги 6 ой давомида узлуксиз иш стажига эга бўлган аёлларга, бюджет ташкилотлари бундан мустасно, ойлик истеъмол харажатларининг энг кам миқдоридан келиб чиққан ҳолда, давлат бюджети маблағлари ҳисобидан туғуруқ ва ҳомиладорлик нафақалари тўланиши белгиланди

ОБУНА БЎЛИНГ

@Surxondaryo_surxondaryoliklar