Болалар масалалари бўйича шаҳар Комиссиясининг навбатдаги йиғи | Yangiyo‘l shahar hokimligi Axborot xizmati
Болалар масалалари бўйича шаҳар Комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бугун шаҳар Ёшлар Марказида бўлиб ўтди. Унда ҳуқуқбузарлик содир этган, мунтазам дарс қолдирган ва ота-она қарамоғисиз қолган вояга етмаганлар масалалари кўрилиб, уларнинг қонуний вакилларига нисбатан маъмурий жазо чоралари белгиланди.
Вояга етмаганларнинг таълим тарбияси назоратга олиниб, қизиқишига кўра тўгаракларга жалб этилди ҳамда психологлар назорати кучайтирилди.