Get Mystery Box with random crypto!

#кун_ҳақиқати — Сизнинг пайтингизда одамлар яҳшироқ яшашганм | YANGIYO'LLIKLAR.uz

#кун_ҳақиқати

— Сизнинг пайтингизда одамлар яҳшироқ яшашганми бобожон?
— Ха болам биз бир ўзимиз беш олтита фарзандни бемалол боқиб, ўқитиб, уйли жойли қилиб, тўйини хам қилардик. Ортганига қариндош уруғларга ёрдам қилардик. Ҳалол пул топардик.

Лекин хеч қачон битта мастава ичиш учун бочкага бориб келмасдик, битта молни пулига телефон олмасдик, битта тўйни пулига артис чақирмасдик, битта уйни пулига машиналар олмасдик...
Қаноат қилардик...

Қудратуллоҳ Аҳмад

Бундай олиб қараганда хар даврнинг ўз қарашлари бўлади. Хар ким истанганча яшашга хақли, лекин баъзи масалаларни эслатиб ўтиш бизнинг вазифамиздир. Зеро келажак авлоднинг тарбияси бизга боғлиқдир...

@Yangiyolliklaruz