Get Mystery Box with random crypto!

#сайёр_қабул Аввал хабар берганимиздек, Тошкент вилояти проку | YANGIYO'LLIKLAR.uz

#сайёр_қабул

Аввал хабар берганимиздек, Тошкент вилояти прокурорининг биринчи ўринбосари А.Камилов, Янгийўл шаҳар Халқ қабулхонаси мудири У.Умаров, шаҳар прокурори Э.Саноқулов, шаҳар ИИБ бошлиғи Н.Сайидов, шаҳар Давлат солиқ инспексияси бошлиғи Р.Бабаев, ҳоким ўринбосарлари ҳамда корхона-ташкилот масъуллари иштирокида Маданият марказида фуқаролар учун сайёр қабул бўлиб ўтди.

Қабулда фуқаролар томонидан тиббий хизмат, коммунал хўжалиги, моддий ёрдам, кадастр масаласи ва бошқа масалалардаги муаммоларига ижобий ечим топиш йўллари изланди.

Шунингдек, мурожаатларнинг айримлари жойида ҳал этилиб, қолган ҳар бир мурожаат юзасидан тегишли ташкилот раҳбарларига масалаларнинг ижобий ечими бўйича аниқ кўрсатмалар берилиб, ижроси назоратга олинди.

@YangiyolliklarUz