Get Mystery Box with random crypto!

Суратдаги инсон 'Ўзсувтаъминоти' нинг Янгийўл шаҳар бўлими со | YANGIYO'LLIKLAR.uz

Суратдаги инсон "Ўзсувтаъминоти" нинг Янгийўл шаҳар бўлими собиқ раҳбари Даврон ака Мараимов бўладилар.
Нотаниш инсон билан илк учрашувда ҳар қандай инсон қаршисида турган инсонга синчковлик билан назар солади.
Камина ҳам Даврон ака билан биринчи марта иш юзасидан кўришганимда уларни содда ва самимий гапиришларидан ҳамда бироз букулиброқ туришларидан кўп сонли ишчилари бор ташкилот раҳбари деб ўйламаган эдим.
Суҳбат чоғида билдимки Даврон ака зиммаларидаги ишни сидқидилдан бажариш учун ҳам ўз вақтида даволанишга ҳам вақтларини қизғониб бел соҳасида касаллик отилиб олган эканлар.
Даврон ака билан биринчи марта 2020 йил сув таъминотидаги узулишлар бўйича кўришиб гаплашиб олган эдик. Шу учрашувдан кейин фақат телефон орқали жуда кўп масалалар юзасидан боғланиб турдим. Ҳар сафар нимаики муаммо бўйича мурожаат қилсам ҳам ўз вақтида ижобий ҳал қилиб берардилар. Аслида бизни жуда кўп мулоқот қилишимизга фақат ва фақат Янгийўллимиз аҳолисининг муаммоларигина сабаб бўлган эди.
Яқинда Даврон ака Мараимовни ўз ҳохиши билан лавозимдан кетганликларини эшитиб қолдим ва рости хафа бўлдим. "Ўзсувтаъминоти" Янгийўл шаҳар бўлимига ҳамда Янгийўл шаҳар аҳолисининг сув ва оқава муаммоларига керак бўлса жонини ҳам фидо қилар даражада ишлаб келиб, соғлиғидан ҳам айрилаёзган инсонни ишдан кетишлари ман учун тўғриси нохуш хабар бўлди.
Тошкент "Ўзсувтаъминоти" га директор бўлиб келган Аминов Нўмон ака наҳотки халқимиздаги *кечувда отлар алмашилмайди* деган иборани билмасалар?
Шунча йил виждонан ишлаб келган мутаҳассис ва раҳбардан осонликча воз кечишган раҳбарлардан ҳамда Янгийўл шаҳар ҳокимидан ҳам хафа бўлдим.
Ўзи сўнгги пайтларда Янгийўл шаҳар ҳокимлигида ҳам кўпгина ўзгаришлар бўлдики бунга ҳам ўз эътирозимини билдириб ўтгим келди. Қурилиш масалари ва ёшлар масалалари бўйича ҳоким муовинлари ҳам лавозимдан воз кечиб кетганлари ҳам яхши бўлмади деб ҳисоблайман.
Даврон ака қаерда бўлсангиз ҳам соғ саломат бўлинг аллоҳ икки дунё саодатини берсин сизга.
эҳтиром билан Саид Закиров.