Get Mystery Box with random crypto!

8 нафар ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ёшларга уй-жойлар бе | YANGIYO'LLIKLAR.uz

8 нафар ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ёшларга уй-жойлар берилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил
9 августдаги “Етим болалар ва ота-она қаромоғидан маҳрум бўлган болаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг янги тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5216-сон қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 5 октябрдаги 656-сонли қарорини яқиндан таништириб, ўзларига бириктирилган турар жойга эга бўлмаган ва турар жойга муҳтожлар сифатида ҳисобда турган етим, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар, улар тоифасига кирадиган 18 ёшдан 23 ёшгача бўлган Меҳрибонлик уйида тарбияланиб чиққанларга уй-жой харид қилиш учун маблағ ажратилди.

Мазкур қарор ижросига биноан Янгийўл туманининг 8 нафар фарзандларига туман ҳокимлиги томонидан уй-жойлар олиниб, шулардан 2 нафари кириб яшамоқда. Қолган 6 нафарида ҳозирда таъмирлаш ишлари якунланиш арафасида ва жихозлаш ишлари олиб борилмоқда.

Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

Телеграмм || Инстаграмм || Фейсбук