Get Mystery Box with random crypto!

#кечки_ҳикоя Олий ўқув юртига кириш учун имтихон топшираётга | YANGIYO'LLIKLAR.uz

#кечки_ҳикоя

Олий ўқув юртига кириш учун имтихон топшираётгандик. Ўқитувчи эркин мавзуда иншо ёзимишни айтди. Негадир ҳаёлимга ҳеч нарса келмасди. Атрофдагиларни кузатдим. Бири юртимизда бўлаётган бунёдкорликларни ёзар, бири спорт оламидаги ютуқларни мақтаса, яна бошқаси келажакдаги орзулари ҳақида тўлқинланиб ёзарди. Шунда беихтиёр ёнимдаги дугонамнинг иншосига кўзим тушди. Нималарни ёзябсан дедим унга. Дугонам чумоли ҳақида ёзябман деди. Ҳайрон бўлиб яна сўрадим. Нега энди чумоли?! Аҳир бунёдкорлигу ютуқларни айтмасанг ҳам ҳамма кўради, билади. Чумолининг меҳнати ва захмати эса кўздан панада қолиб кетади. Ҳаётда ҳам шундай вазиятлар кўп билсанг дедида ёзишда давом этди. Мен ҳамон ўйланардим. Дугонамнинг гаплари таъсирлантирди мени. Ўша куни бир амаллаб иншони ёзиб, уйга қайтдик. Кечаси уйқим қочиб яна дугонамнинг гаплари ҳақида ҳаёл сурдим. У пайтлари ҳали гўл эканман, ўйлаганларимнинг моҳиятини энди тушунябман аслида.
Дугонам айтгандек ҳаётда ҳам бундай вазиятлар кўплаб учрайди. Машаққатли меҳнат самарасини кўрамизу, унинг замирида қанча қийинчилик ётганини билмаймиз. Бозор тўла меваю экинларни харид қилиб, роҳатланиб еб оламизда етиштирган дехқонни бир бора ҳам эслаб ўтмаймиз. Чиройли, хашамдор, тўрт девори бут уйларда савлат тўкиб ўтирамизу, шу уйни қурган ёинки таъмирлаган захматкашларни ҳаққига дуо ҳам қилмаймиз. Минг афсуски орамизда шу каби меҳнатдан қўллари қадоқ бўлган инсонларни тутган пиёласини минг ювиб кейин ушлайдиган, чанг тортган уст боши билан тоза кўрпачаларига ўтқазишдан ор қиладиган, буларга бўлаверади деб ўзи бугун тандирдан узилган нонни еб, уларга икки кунлик нонни раво кўрадиган инсонлар ҳам талайгина. Агар билсангиз динимиз бундай қадоқ қўл эгаларини улуғлайдилар. Уларнинг мақомига сазовор бўлиш ҳар кимга ҳам эмас аслида. Куну тун қаро терга чўкиб, фарзандлар ризқини остона санаб терадилар. Ўзлари йиртиқ ямоқ кийимда юрсаларда фарзандларига сарасини илинадилар. Ҳалол меҳнат билан таналарига диёнатни сингдирадилар. Шунчаки улар оғзигаю ўзига кучи етмайдиган инсонларнинг тўзғитган чангида қолиб кетадилар...
Ҳаёт катта мураббий экан. Шунақанги дарслар ўтарканки, оқни қорадан ажратишга қийналмай қоларкан киши...

Админка