ФАСТ-ФУД ТАОМЛАРИ ТУШКУНЛИККА ТУШИРАДИ
Британиянинг Манчестер университети олимлари фаст-фудларни кўп истеъмол қилган инсонларда тушкунликнинг юзага келиши хавфи 40% га ошади деган хулосага келишди.
Мутахассислар таом ва тушкунлик ўртасидаги боғлиқликни ўрганиш мақсадида 11та тадқиқот ўтказишди. Аниқланишича, фаст-фуд ва углевод ёғлари миқдори кўп бўлган таомларни истеъмол қилувчилар бошқаларга нисбатан 1,4 баробар кўпроқ тушкунликдан азият чекишаркан.
Олимларнинг фикрича, фойдали овқатлар руҳий бузилишларнинг юзага келиш эҳтимолини пасайтиради.
@yangiyolliklar_24