Get Mystery Box with random crypto!

Россияда H5N6 парранда гриппи инсонга юқиши ҳолати қайд этилди | Янгийўлликлар(расмий)®

Россияда H5N6 парранда гриппи инсонга юқиши ҳолати қайд этилди. Бу дунёдаги илк ҳолат.

«Роспотребнадзор» (Россия Истеъмолчилар ҳуқуқлари ва инсон фаровонлиги соҳасидаги назорат бўйича федерал хизмат) таркибига кирувчи, Новосибирскдаги «Вектор» маркази инсонларда H5N8 типидаги парранда гриппи билан зарарланиш ҳолатини қайд этди. Бу ҳақда муассаса раҳбари Анна Попова «Россия 24» телеканали томонидан трансляция қилинган брифингда маълум қилди.
Попованинг сўзларига кўра, вирус Россия жанубидаги паррандачилик фабрикасининг 7 нафар ходимида аниқланган, бу ерда 2020 йил декабрида қушлар орасида грипп эпидемияси тарқалганди.
Попова парранда гриппи вируси қушдан инсонга ўтиши илк бор рўй берган бўлса-да, ҳозирча инсондан инсонга юқмаганини қайд этиб ўтган.

Каналга аъзо бўлинг
@yangiyolliklar