Get Mystery Box with random crypto!

Ассалому алайкум. Ҳурматли блогерлар Янгийўл шаҳар Газ таъмино | Янгийўлликлар(расмий)®

Ассалому алайкум. Ҳурматли блогерлар Янгийўл шаҳар Газ таъминотида бўлаётган норозиликларга изоҳ бериб юқори турувчи ташкилотларни, хаттоки телевидкенияни ҳам илтимос жалб қилинглар. Бу ерда бўлаётган ноҳақликлар қачонгача давом этади. Шахсан Нодир исмли бошлиқ ва бошка газ ташкилоти ходими билан гаплашганимда гумон аралаш гапиришаяпти. Сизларни газ ҳисоблагичингизни биз эмас Қибрай газ таъминотидан ўчиришган деб айтишяпти. Нега Янгийўлгаз таъминоти ходимлари ўз айбларини уларга оғдаришяпти. Ҳаттоки собиқ МИБ ходимларига ҳам. Гумон иймондан айиради. Ахир Қибрайгаз ташкилоти Янгийўлга келиб бизни газ ҳисоблагичларимизни бирма бир "обход" қилиб кимни қанча қарздорлиги борлигини улар нозорат қилмайдику. Ёки гапим нотўғрими? Фуқароларнинг газ ҳисоблагичидаги маълумотларни фақат Янгийўлгаз таъминоти ходимлари уларга тақдим қилади. Шундай эмасми? Ҳозирда бу тушунмовчиликлар оқибатида халқ қийналяпти. СМС ҳабардаги сумммани тўлиқ тўламагунингизча сизни газ таъминотига улаб бера олмаймиз дейишяпти. Кун совуқ, уйлар музлаб кетди. Одамлар сарсон.

Янгийўл шаҳар, Туркистон маҳалласи фуқароларидан.


PS

ГорГаз томонлар нотинч!!!
Тинчлик бўлсин.....

@Yangiyolliklar