Get Mystery Box with random crypto!

“Yoshlar-kelajagimiz” жамғармаси маблағларини талон-тарож қили | Янгийўлликлар(расмий)®

“Yoshlar-kelajagimiz” жамғармаси маблағларини талон-тарож қилиниши юзасидан Тошкент вилоят прокуратурасининг расмий баёноти.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 27.06.2018 йилдаги “Yoshlar-kelajagimiz” Давлат дастури тўғрисидаги ПФ-5466-сонли Фармонига асосан “Yoshlar-kelajagimiz” жамғармасига ажратилган маблағлар ҳисоб рақамидан Марказий аппарати собиқ бош ҳисобчиси А.У. ўзининг ХАТБ “DAVR BANK” Юнусобод филиалидан очилган шахсий пластик картасига 07.02.2020 йилда 50 млн. сўм, 02.03.2020 йилда 150 млн. сўм ҳамда ўзининг таъсисчилигидаги оилавий корхонасининг АТ “Халқ банки” Зангиота филиалидаги ҳисоб рақамига 21.07.2020 йилда ҳеч қандай ҳужжатларсиз 991 млн. 296 минг 229 сўм жами 1 млрд. 191,3 млн. сўм пул маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилган. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Зангиота туман прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тошкент вилоят прокуратураси

@Yangiyolliklar