Get Mystery Box with random crypto!

#муносабат Ижтимоий тармоқларда Янгийўл шаҳридаги Беруний кўч | Янгийўлликлар(расмий)®

#муносабат

Ижтимоий тармоқларда Янгийўл шаҳридаги Беруний кўчаси 30 уй олдида иссиқ сув бир ойдан буён, оқиб ётганлиги тўғрисидаги танқидий мақола эълон қилинди.

Янгийўл шаҳри "Иссиқлик манбаи" участкасига қарашли мазкур марказий иссиқлик қувурида эски пайвандланган жойидан кўчиш ҳосил бўлганлиги сабабли сув оқиб чиқа бошлаган.

Ҳозирда авария гуруҳлари жалб этилиб, муаммо бартараф этилди.

Юзага келган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.

Тошкент вилояти "Иссиқлик манбаи" ИЧБ ахборот хизмати

@Yangiyolliklar