Get Mystery Box with random crypto!

Янгийўл шаҳрида босқинчилик содир этилди 13 феврал куни соат | Янгийўлликлар(расмий)®

Янгийўл шаҳрида босқинчилик содир этилди

13 феврал куни соат 03:00 ларда номаълум шахслар Янгийўл шаҳар Файзли маҳалласи Маърифат кўчасида жойлашган 20 ёшли Нозима Ю.нинг яшаш хонадонига девордан ошиш йўли билан кирган.

Улар юзларига ниқоб ва қўлларига резина қўлқоп кийган ҳолда Нозима Ю.ни ҳаёт учун хавфли бўлган зўрлик ишлатиш йўли билан қўрқитиб, юз қисмига бир маротаба уриб, оғзини скотч ёрдамида беркитиб, қўшни ётоқхонада ухлаб ётган ҳомиладор, 25 ёшли Юлдуз Д.нинг қўлларини скотч ёрдамида боғлаб, Нозима Ю. ва Юлдуз Д.га тегишли жами 1 320 доллар қийматидаги қимматбаҳо буюмларни босқинчилик йўли билан қўлга киритиб, ҳодиса жойидан яширинган.

Олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида, ушбу жиноятни Зангиота тумани Зангиота ва Ўртаовул маҳаллаларида яшовчи 26 ёшли Қодирбек Т., 33 ёшли Лутфилла Ф., 24 ёшли Ҳусан С., 24 ёшли Дониёр Т. ва 23 ёшли Абдукарим А. содир этганлиги аниқланиб, ушланган.
Ҳозирда тергов давом этмоқда.

Тошкент вилояти ИИБ

@Yangiyolliklar