Get Mystery Box with random crypto!

#Тезкор «Тонировка» учун янги нархлар: нархлар пасайтирилади | Янгийўлликлар(расмий)®

#Тезкор
«Тонировка» учун янги нархлар: нархлар пасайтирилади

Енгил автомобиллар ойнасини қорайтириш учун янги нархлар белгиланди.
 
15 февраль куни «Туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойнали енгил автотранспорт воситаларидан фойдаланишни тартибга солишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги Вазирлар Маҳкамаси қарори қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ, «тонировка» нархлари орқа ойна (лобовой) учун текин, орқа ён ойна учун эса қуйидагича нархлар белгиланади:
жисмоний ва юридик шахсларга — БҲМнинг (базавий ҳисоблаш миқдори) 5 баравари (1 млн 115 минг сўм);
хорижий давлатлар юридик шахсларига — БҲМнинг 20 баравари (4 млн 460 минг сўм).
Илгари бу миқдор тегишлича жисмоний ва юридик шахслар учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараварини ташкил этган.
Олд ва орқа ён ойналар учун (барча ён ойналар):
жисмоний ва юридик шахсларга — БҲМнинг 25 баравари (5 млн 575 минг сўм);
хорижий давлатлар юридик шахсларига — БҲМнинг 80 баравари (17 млн 840 минг сўм).

@Yangiyolliklar