Get Mystery Box with random crypto!

#фойдали_маслаҳат Турп: Оздиради, ёшартиради, қонни кўпайтира | Yangiyoʻl tuman hokimligi / Янгийўл туман ҳокимлиги

#фойдали_маслаҳат

Турп: Оздиради, ёшартиради, қонни кўпайтиради

ЎПКА КАСАЛИ ВА АЛЛЕРГИЯДА
Турпни қирғичдан ўтказиб, шиша идишга солинг-да, устини маҳкам ёпинг. Ярим соатдан кейин устингизни қалин ўраб, идиш устида 5 дақиқа нафас олинг. Муолажани кунига 2 маҳал, эрталаб ва кечқурун ўтказиш фойдали.

БЕЛ ОҒРИҒИДА
Турпни майда қириб, 1 ош қошиқ туз ва асал билан аралаштириб, икки қават дока орасига жойланг. Сўнг оғриётган жойга қўйиб, боғлаб қўйинг. Бир соатдан кейин компрессни олиш мумкин.

САРИҚ КАСАЛИДА
Турп қонни тозалаш хусусиятига эга. Шунинг учун сариқ касали билан оғриган беморлар янги сиқилган турп ширасини ҳар куни овқатдан ярим соат олдин ярим пиёладан ичишлари шарт.
Турп: Оздиради, ёшартиради, қонни кўпайтиради.

СОЧ ТЎКИЛИШИДА
Турп ширасини асал билан аралаштириб, соч илдизига суртинг. Устидан сочиқ ўраб, бир соатга қолдиринг. Сўнг бошни илиқ сувда чайиб, ортидан зайтун мойидан суртасиз. Шампунь билан ювиб бўлгач, сочни ўз холича қуришига қўйиб беринг. Муолажани ҳафтасига 2 марта ўтказиш кифоя.

ВАЗН МУАММОСИДА
Озмоқчи бўлганлар турпни овқатдан олдин, албатта, ейишлари керак. Гап шундаки, турп таркибида клетчатка бўлиб, ошқозонни тез тўлдиради. Турпни майдаланган ёнғоқ ва анор доналари билан бирга есангиз, иммуниетни кўтариш, эркакларда эса простатитни даволашга имкон бўлади.

ЮЗДАГИ ТОШМА ВА ДОҒЛАРДА
Юзни тозаловчи тоник билан артиб, турп ширасини суртсангиз, анчадан бери қийнаётган сўлғинлик, рангпарлик, ҳар хил доғлар ва қизил тошмалардан осон қутулиш мумкин.

ЙЎТАЛДА
Кечқурун турпни бир томонидан ўйиб «коса» ҳосил қилинг-да, ичига икки чой қошиқ асал ёки шакар солиб, устини ёпиб қўйинг. Эрталаб очсангиз асал эриб, ажойиб таъмли малҳам тайёр бўлганини кўрасиз. Бундай қиём болажонларга ҳам маъқул келади. Кун бўйи бир қошиқдан ичиб юрсангиз, йўталдан қутиласиз.
Турп: Оздиради, ёшартиради, қонни кўпайтиради.

ҲАШАРОТ ЧАҚҚАНДА
Турп бўлаги, айниқса, қовоғарининг чақишига қарши ажойиб даво бўла олади. Шунингдек, унинг ширасини ичсангиз, чаққан жойдаги шиш тез йўқолади.

ИСИТМА КЎТАРИЛГАНИДА
Турп ширасини бир чимдим туз билан аралаштириб ичилса, тана ҳарорати тез тушади, яллиғланиш бартараф этилади.

Янгийўл туман Тиббиёт бирлашмаси бош шифокори С.Умрзаков.

Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

Telegram | Instagram | Facebook | Youtube