Get Mystery Box with random crypto!

#ижтимоий_эълон Тошкент вилояти аҳолиси диққатига! Жорий | Yangiyoʻl tuman hokimligi / Янгийўл туман ҳокимлиги

#ижтимоий_эълон

Тошкент вилояти аҳолиси диққатига!

Жорий йилнинг 18 декабрь куни Тошкент вилоятидаги барча умумий ўрта таълим мактаблари бўйлаб “Оталар куни” тадбирлари ташкил этилади.

Мазкур сана муносабати билан бўлиб ўтадиган учрашув ва мулоқотлар доирасида “Мен, отам ва онам” мавзусида расмлар танлови, 8-11-синф ўқувчилари ўртасида фарзанд тарбиясида отанинг ўрни борасида иншолар танлови ўтказилади.

Учрашувда “Энг намунали ота”, “Ибратли ота” каби йўналишларда ўз фарзанди тақдири, билим олиши ва иқболига бефарқ бўлмаган жонкуяр оталарни тақдирлаш маросимлари ҳам кўзда тутилган.

Жондан азиз фарзандлари умумий ўрта таълим муассасаларида таҳсил олаётган ҳамма-ҳамма "дадажон" ва "адажон"ларни 18 декабрь куни соат 15:00 дан бошлаб вилоятдаги барча мактабларда бўлиб ўтадиган “Оталар мажлиси”да кутиб қоламиз.

Ёшлар тарбияси ҳамда тақдирида муҳим аҳамият касб этувчи мазкур тадбирдан четда қолманг!

Каналга уланиш: https://t.me/toshvilpressa

Facebook
| Instagram |YouTube |Twitter | TikTok