Get Mystery Box with random crypto!

#Тезкор #Тарқатинг Сирдарёдаги 'заправка'ларнинг янгиланган та | Янгиер Бозор

#Тезкор #Тарқатинг
Сирдарёдаги "заправка"ларнинг янгиланган тақсимоти тасдиқланди

2022-2023 йиллар куз-қиш мавсумида аҳоли ва ижтимоий соҳа муассасалари ҳамда стратегик объектларни узлуксиз табиий газ билан таъминлаш учун Сирдарё вилоятида жойлашган автомобилларга газ тўлдириш компрессор шаҳобчаларига қуйидаги тартибда соат 08:00 дан 14:00 гача табиий газ етказиб бериш бўйича режа-жадвал тасдиқланди. Мазкур жадвалга кўра, сариқ ранг билан кўрсатилган "заправка"лар ҳар куни, кўк ранг билан кўрсатилган "заправка"лар эса ўша белгиланган куни ишлайди, қолган кунлари ишламайди. Бу ҳақда "Ҳудудгаз Сирдарё" газ таъминоти филиали матбуот хизмати хабар берди.

Шунингдек, қўшимча қилинишича қиш мавсумида аҳоли ва ижтимоий таъминот тармоқларни табиий газ билан мўътадил таъминлаш мақсадида магистрал газ қувурларида табиий газ босими тушиб кетган тақдирда АГТКШларга табиий газ етказиб бериш вактинчалик тўлиқ 100% тўхтатилади (ҳайдовчиларга улашинг)

Янгиер бозор канали
https://t.me/joinchat/U_tZqVWnDRxi04su