Get Mystery Box with random crypto!

Урганч шаҳрида Жалолиддин Мангуберди ёдгорлик мажмуаси очилди | Yangi O'zbekiston

Урганч шаҳрида Жалолиддин Мангуберди ёдгорлик мажмуаси очилди

Маросимга Президент Шавкат Мирзиёев ташриф буюриб, жамоатчилик вакиллари билан биргаликда ҳайкални очди.

Маҳобатли ҳайкал 25 метр. Унда Жалолиддин Мангуберди тулпор жиловини маҳкам тутиб, эл-юрт ҳимоясига отланиб тургани тасвирланган. Султоннинг қатъиятли, мағрур сиймосида келажакка катта ишонч билан интилаётган халқимизнинг ватанпарварлиги, букилмас иродаси ўз ифодасини топган.

Ҳайкал олдида Жалолиддин Мангуберди битиктошининг нусхаси ўрнатилди. Эрон ҳудудидан топилган, оғирлиги 32 килограмм, баландлиги 30 сантиметр бўлган бу тошда Қуръони карим оятлари, Жалолиддин Мангубердининг шажараси, ёдгорликнинг яратилиш тарихи ёзилган.

Батафсил

@yangiuzbekiston_uz