Get Mystery Box with random crypto!

Толибон Афғонистонда ҳокимиятга қайтганидан бери биринчи марта | Yangiqo'rg'onliklar Bugun

Толибон Афғонистонда ҳокимиятга қайтганидан бери биринчи марта стадионда омма қаршисида қатл амалга оширди

Афғонистонда Толибон ҳаракати ҳокимиятга қайтганидан бери биринчи марта омма олдида қатл амалга оширилди. Бу ҳақда BBC News хабар бермоқда.

Қатл этилган шахс Ҳирот вилоятида яшовчи Тожмир исмли шахс бўлиб, бир кишини ўлдириб, ундан мотоцикл ва мобил телефонини тортиб олгани маълум қилинган. Ўлим ҳукмини ўлдирилган одамнинг отаси ижро этган.

Қатлнинг ўзи Фараҳ вилоятидаги стадионда минглаб одамлар, шунингдек, Толибоннинг ўнлаб юқори мартабали аъзолари, жумладан, мамлакат Олий суди раҳбари Абдул Ҳаким Ҳаққоний иштирокида бўлиб ўтди.

Ноябрь ойи ўрталарида Толибон етакчиси Амир Охундзода судьяларга ҳукм чиқаришда шариат қоидаларига амал қилишни буюрган эди. Улар қатл қилиш, кесиш, оммавий калтаклаш ёки тошбўрон қилиш, хусусан, ўғирлик, диндан чиқиш, зино ёки қотиллик учун жазони таъминлайди.

Дўстларга улашиш

Янгиқўрғонликлар Бугун

Telegram | Facebook | Instagram | Twitter