Get Mystery Box with random crypto!

Янгиқўрғон туманидаги айрим ҳудудларда электр энергиясида узил | Yangiqo'rg'onliklar Bugun

Янгиқўрғон туманидаги айрим ҳудудларда электр энергиясида узилиш содир бўлади

Жорий йилнинг 5 октябрь, чоршанба куни “Наманган ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖнинг йиллик электр қурилмалари ва тармоқларини жорий таъмирлаш режасига асосан ҳамда истеъмолчиларга узлуксиз электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш, электр қурилмалари ва тармоқларида содир бўлиши мумкин бўлган авария ҳолатларининг олдини олиш мақсадида Янгиқўрғон туманида 10 кВ.ли Зарбдор, Шаршара, Ғовазон, Исковот, Ёрилган, Улуғбек ҳаво тармоқларида дарахтдан тозалаш ишлари олиб борилади.

Натижада шу куни соат 09.00 дан кеч соат 18.00 га қадар "Қуриқ", "Бешбулоқ", "Қутлуқтол", "Обод", "Юксалиш", " Қораёнтоқ", "Ровут", "Баркамол", "Қизилқиёқ"," Нурафшон", "Гаистон", "Қуйи Қораполвон", "Ғалаба", "Бунёдкор", "Ғайрат", "Гулшан", "Оқсув Ғовазон", "Маданият", "Заркент","Зарбдор", "Намуна" МФЙлар ҳудудларида истеъмолчиларга электр энергиясини етказиб берилишида вақтинчалик узилишлар содир бўлади.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, истеъмолчилардан келтириладиган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!

Янгиқўрғон ТЭТК матбуот хизмати.

Янгиқўрғонликлар Бугун

Telegram | Facebook | Twitter