Get Mystery Box with random crypto!

Хушхабар: “Ташаббусли бюджет”да ғолиб бўлмаган бир қанча лойиҳ | Yangiqo‘rg‘on Ixt. M. , Matematika to'garaklar. Qabul 2023. Online olimpiadalar

Хушхабар: “Ташаббусли бюджет”да ғолиб бўлмаган бир қанча лойиҳаларга алоҳида пул ажратилади

Президент топшириғи билан “Ташаббусли бюджет” биринчи мавсумида қатнашиб, ҳар бири 2 мингдан ортиқ овоз тўплаган, лекин ғолиб деб топилмаган 1 309 та лойиҳа учун қўшимча 1,3 трлн сўм ажратилади.

Бунда, қўшимча 1 182 та маҳалла бўйича 4,3 млн. нафар фуқаро овоз берган лойиҳалар амалиётга татбиқ этилади.

Шунингдек, таълим, соғлиқни сақлаш, спорт муассасаларини таъмирлаш ва моддий техника базасини ривожлантириш ҳамда бошқа йўналишлар бўйича ҳар бири 1,5 мингдан ортиқ овоз тўплаган, лекин ғолиб бўлмаган лойиҳалар таҳлили ўтказилиб, 2024 йил учун бюджет сўровида уларни таъмирлаш, жиҳозлаш ва харид қилиш харажатларини рўйхатга киритиш кўзда тутилади.

Натижада, республикамиздаги 164та мактаб, 30та боғча ва 32та тиббиёт муассасаларида таъмирлаш, жиҳозлаш ва бошқа лойиҳаларда белгиланган ишларни амалга ошириш учун 304,6 млрд. сўм қўшимча маблағ ажратилади.