Get Mystery Box with random crypto!

МАКТАБ ЎҚУВЧИЛАРИНИНГ ҚИШКИ ТАЪТИЛ КУНЛАРИ ЎЗГАРМАДИ Ижтимоий | YANGIOBOD24 | TEZKOR XABARLARI

МАКТАБ ЎҚУВЧИЛАРИНИНГ ҚИШКИ ТАЪТИЛ КУНЛАРИ ЎЗГАРМАДИ

Ижтимоий тармоқларда ўқувчилар ўртасида мавсумий грипп касаллиги кўпайганлиги боис Халқ таълими вазирлиги қишки таътил муддатини 2023 йил 24 январга қадар узайтирилганлиги ҳақидаги хабарлар тарқалмоқда.

Ушбу хабарлар мутлақо асоссиз. Чунки Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг расмий саҳифаларида бу ҳақда ҳеч қандай маълумотлар мавжуд эмас.

Эслатиб ўтамиз, ўқувчилар учун 28 декабрдан қишки таътилнинг илк куни бошланган. Таътил 14 календарь кун, яъни 10 январгача давом этади. III чорак эса 11 январдан бошланади.

➥#ТАРҚАТИНГ
ЯНГИОБОДЛИКЛАРГА АЪЗО БЎЛИНГ!
➥https://t.me/+r-IShVLoZtI4NDAy